ЎзА Ўзбек

13.06.2018 18:55 Чоп этиш версияси

«Обод ҳарбий шаҳарча»

«Обод ҳарбий шаҳарча»
Мудофаа вазирлиги томонидан Рамазон ҳайити арафасида “Обод ҳарбий шаҳарча” акцияси ўтказилди.

Акцияда 10 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари фаол иштирок этди.

Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан акция доирасида ҳарбий қисм ва муассасаларда “Энг яхши, кўркам ва озода ҳудуд” танлови эълон қилинди. Ҳарбий шаҳарчалар, маиший хизмат кўрсатиш жойлари, ошхона ва ювиниш хоналари, ҳарбий қисмларнинг ташқари ҳудудлари тартибга келтирилиб, ариқлар тозаланди.

Танловда Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм “Энг яхши, кўркам ва озода ҳудуд” деб эътироф этилди.

Шунингдек, ҳарбий округлар, шаҳарчалар, уларга туташ маҳаллалар ободонлаштирилди. Ариқлар ва оқава сув тизимлари тозаланди, болалар майдончалари тартибга келтирилди. Ҳудудларда ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг уй-жойлари тозаланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА
5 798