Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.09.2017 17:58 Чоп этиш версияси

Сариосиё туманида "Нуронийлар маскани" фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида қад ростлаган “Нуронийлар маскани” қурилишига 450 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда кекса авлод вакилларининг мириқиб дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган. Кутубхона, нуронийлар чойхонаси, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, маънавият, тиббиёт, ювиниш хоналари замонавий усулда жиҳозланган.

– Мустақиллик байрами ва Қурбон ҳайити нишонланаётган шу кунларда нуронийлар масканининг фойдаланишга топширилгани биз, кексалар учун унутилмас совға бўлди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Сариосиё тумани бўлими раиси А.Қосимов. – Ёшимизга ёш қўшилди. Энди уйда сиқилиб ётавермасдан, кексалар йиғилишиб дам оладиган, маданий ҳордиқ чиқарадиган алоҳида маскан бор. Спорт залида тиббиёт ходимлари назоратида соғлиқни мустаҳкамлаш мумкин. Ёшу кексага бирдек ғамхўрлик кўрсатилаётгани учун давлатимиздан миннатдормиз. Буларнинг бари тинчлик туфайли. Илоҳим, юртимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
2 366






Все о погоде - Pogoda.uz