ЎзА Ўзбек

15.06.2019 Чоп этиш версияси

Нукусда юз берган 6 минутлик довул оқибатлари ҳақида расмий маълумот берилди

Нукусда юз берган 6 минутлик довул оқибатлари ҳақида расмий маълумот берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, 14 июнь куни чамаси соат 20:32 - 20:38 лар оралиғида юз берган кучли шамолнинг тезлиги 18-23 м/с.га тенг бўлган.

Кучли шамол оқибатида Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчасида жойлашган кўп қаватли 32-уй, Ережепов кўчасидаги кўп қаватли 10-уй, “Сарбиназ“ МФЙда жойлашган кўп қаватли 4/24-уй, “Саманбай” МФЙ Суенли кўчаси 6-уй, “Қутли қонис” кўчаси рақамсиз уй, “Қизкеткен” МФЙ Айбек кўчаси 100-уй ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг том қисми учиб тушган (бу фақат ФВБга келиб тушган маълумот).

Юз берган вазият оқибатларини бартараф қилиш учун бошқарма ҳарбий хизматчилари ва Қутқарув отряд шахсий таркиби соат 20:45да берилган “ЙИҒИН” сигнали билан йиғилган. Соат 21:10 дан бошлаб Нукус шаҳар ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда бошқарма шахсий таркиби гуруҳларга бўлинган ҳолда юз берган талафот оқибатларини бартараф қилиш тадбирлари бошланган.

GBgg0AC8_CC17PbzEsKYX4cxniGcc1Ht.jpg

Нукус шаҳар ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликда бошқарма шахсий таркиби томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

Нукус шаҳри Қорақалпоғистон кўчасидаги кўп қаватли32-уй, 36-уй, Ережепов кўчасидаги кўп қаватли 10-уй, “Сарбиназ” МФЙда кўп қаватли 4/24 уй, “Саманбай” МФЙ Суенли кўчаси 6-уй, “Қутли қонис” кўчаси рақамсиз уй, “Қизкеткен” МФЙ Ойбек кўчаси 100-уйлар томидан учиб тушиб, йўлда транспорт қатновига халақт қилган том қисмлари (шифер, тунука шифер) тозаланди, кўп қаватли уйлар том қисмида осилиб қолган ва аҳоли ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган шиферлар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида кесиб олиниб, хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

Юз берган ҳолат оқибатида соат 20:40 дан бошлаб Нукус шаҳрининг айрим кўчаларида электр токи таъминотида узилишлар кузатилди. Нукус шаҳар электр таъминоти корхонасининг авария гуруҳлари жалб қилинган ҳолда кучли шамол натижасида электр токи таъминотидан узилган ҳудудларда авария-тиклаш ишлари олиб борилди.

xE6lm9ILNxLPMFydkrqS-mGJBulAa1UJ.jpg

Бошқарма ҳарбий хизматчилари ва Қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан юз берган ҳолат оқибатларини бартараф қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни 6 минут давом этган кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйларнинг (уларнинг аксарияти янги қурилган уйлар) томидан учган шиферлар, тунука шиферлар ён-атрофда турган автомашиналар зарар кўрди. Кучли шамол кўп йиллик катта дарахтларни ҳам йиқитиб кетди.

Кўрилган зарар ҳақида қўшимча маълумот берамиз. Сайтимизни кузатиб боринг.

6 988
Е.Қаноатов, ЎзА