Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2018 16:38 Чоп этиш версияси

Нукусда отлиқ ва велосипедли патруль хизмати йўлга қўйилди

Нукусда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Нукус шаҳрида отлиқ ва велосипедли патруль хизмати фаолияти йўлга қўйилгани ушбу ҳамкорликнинг амалий самарасидир.

– Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Хавфсиз шаҳар – хавфсиз мамлакат" концепцияси асосида ташкил этилган бундай хизмат ўз самарасини бермоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Е.Қайипназаров. – Жумладан, 2018 йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жиноятчилик кескин камайди. Патруль-пост хизмати батальони ва Миллий гвардия ходимлари кўча ва хиёбонларда, жамоат жойларида доимий тезкор текширувлар, профилактика тадбирлари ўтказаётир.

Анвар Насирлаев, ЎзА
4 621