Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2017 15:38 Чоп этиш версияси

Нукусда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг пленуми бўлиб ўтди

Нукусда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган пленуми ўтказилди.

Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, Парламент палаталари қўшма мажлисидаги ва мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси муҳокама этилди.

Пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Жўқорғи Кенгесдаги партия фракциясининг ўтган йилги фаолияти ва 2017 йилдаги устувор вазифалари таҳлил этилди.

Тадбирда энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчил ҳаётга татбиқ этиш, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали усул ва механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

– Бугунги кунда партиямиз бошланғич ташкилотлари сони 617, аъзолар сони 15 минг 400 га етди, – дейди партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Т.Романов. – 2016 йилда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар томонидан 267 депутатлик сўрови амалга оширилди. Бу 2015 йилга нисбатан қарийб 70 тага кўпдир. Партия депутатлик гуруҳлари томонидан 25 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

Пленумда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
1 852






Все о погоде - Pogoda.uz