ЎзА Ўзбек

10.05.2018 16:43 Чоп этиш версияси

Нуфуз ва тажриба анжумани

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Ерости бойликларидан оқилона ва бехатар фойдаланишнинг замонавий муаммолари ва такомиллаштириш истиқболлари” мавзуидаги халқаро илмий-техник анжуман иш бошлади.

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури доирасида ўтказилган анжуман академик В.Раҳимов хотирасига бағишланди.

Анжуман ерости бойликларидан унумли ва комплекс фойдаланиш, кончилик ишларини бехатар олиб бориш, конларини ўзлаштириш технологияларини такомиллаштиришга бағишлангани билан аҳамиятли бўлди.

Анжуман доирасида академик В.Раҳимов яратган маркшейдерлик иши ва геомеханика мактаби анъаналарини давом эттириш, ерости бойликларидан оқилона ва бехатар фойдаланишнинг геомеханик, геодезик ва маркшейдерлик таъминотини янги босқичга кўтариш ва замон талабларига мослаш каби мавзулар муҳокама этилади. Геотехнология жараёнларини жадаллаштириш, самарадорлигини ошириш ва дунё бозори учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, минерал хом ашёни бойитиш ва қайта ишлашдаги инновациялар натижасида улардан комплекс фойдаланишга эришишга қаратилган илмий масалалар кўриб чиқилади.

Анжуманда Европа Иттифоқи, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Украина, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан 35 га яқин таниқли олим ва мутахассислар қатнашмоқда.

Гўзал Сатторова, ЎзА
4 603