Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 17:19 Чоп этиш версияси

340 носоз электр ускунаси тармоқдан узилди

Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёнғинлар профилактикаси тадбирлари доирасида жорий йил 30 августдан 6 сентябрга қадар ҳудуддаги 7 минг 743 хонадон, 151 ташкилот ва 83 тадбиркорлик субъектига қарашли жойларда текширувлар ўтказди.

Текширувлар давомида аҳоли томонидан 63 бор ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолати аниқланиб, жавобгар шахслар 6 миллион 365 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди. Ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган 36 бино ва иншоотдан фойдаланиш вақтинча тўхтатилиб, 340 носоз электр ускунаси тармоқдан узилди. Ҳафта давомида содир бўлган 26 ёнғинда 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган.

Мутахассислар маҳалла фуқаролар йиғинлари, аҳоли гавжум жойлар, корхона-ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказмоқда.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманидаги пахта тозалаш корхонасида ҳам ташкилотнинг ёнғин хавфсизлигига қанчалик тайёрлиги текширилиб, ишчилар иштирокида тушунтириш-тарғибот тадбири ўтказилди. Мутахассислар йиғилганларга ёнғиннинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш тартиб-қоидалари ва бошқа зарур тавсиялар берди.

Ҳафта давомида худди шундай профилактик тадбирлар Янгийўл туманидаги тиббиёт бирлашмасида ҳам ўтказилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 773






Все о погоде - Pogoda.uz