Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 15:29 Чоп этиш версияси

Ногиронлар қўллаб-қувватланди

Ногиронлар қўллаб-қувватланди 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан қатор ишлар амалга оширилаётир.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирларида тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлари, Меҳрибонлик, Мурувват, Саховат уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари қўллаб-қувватланиб, уларга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвертарларидан иборат мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

13.JPG

Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилган хайрия тадбирида ҳам пойтахтимизда ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларга махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, юриш мосламалари ва бошқа жиҳозлар топширилди.

Тадбирда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Иномова ва бошқалар аҳолимизнинг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 1 августдаги «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

2.JPG

Президентимизнинг шу йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ногиронларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишга, уларнинг жамият ҳаётида тўлиқ ва тенг ҳуқуқли иштирок этишига, бу йўналишдаги долзарб масалаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Моҳигул Қосимова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
1 695






Все о погоде - Pogoda.uz