Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 13:01 Чоп этиш версияси

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжарнинг 40 йиллик орзуси – Ўзбекистонни кўриш

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжарнинг 40 йиллик орзуси – Ўзбекистонни кўриш
Азиз САНЖАР, кимёгар-олим, Нобель мукофоти лауреати, Шимолий Каролина университети профессори:

— Дунёда Ўзбекистонни ал-Фаробий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, ибн Сино, ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбек каби жаҳон фанининг тамал тошларини қўйган олимлар Ватани сифатида билишади.

2015 йилда менга кимё ва биокимё фанлари бўйича Нобель мукофоти берилганида бу нуфузли мукофотни мазкур фанларга асос солган ал-Беруний ва ибн Синоларнинг авлоди сифатида қабул қилиб олдим.

Ҳақиқатан ҳам гўзал юртингиз Ўзбекистон ота юрт Туркистоннинг қалбидир. У ердаги қадим туркий маданият, тил, илм-фаннинг марказлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хоразм каби шаҳарларда ўтмишда ва бугунги кунда дунё тан олган буюк тамаддун камол топди ва жаҳоний шуҳрат таратди.

Улуғбек мадрасасида XV ¬асрда астраномия, математика, кимё, тарих каби фанларнинг тараққий этгани, бу мадрасанинг шуҳрати, унда яратилган асарларнинг, юлдузлар жадвалининг Усмонли салтанати орқали Европага етиб боргани ҳамда бу юртлардаги илм-фаннинг ривожига туртки берганини фахр-ифтихор билан таъкидлашни истайман.

Бугунги кунда Ўзбекистон фани ва маданиятининг шонли анъаналарини тиклаш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан катта куч-ғайрат сарфланаётгани мени жуда қувонтиради. Илм-фанга йўналтирилган сармоя ва эътибор, албатта, ўз самарасини беради.

Ўзбекистонда яқин йиллар ичида илм-фаннинг беқиёс ривожланишига, бу ердан дунёга довруғ соладиган олимлар етишиб чиқишига ишонаман.

Яқин келажакда буюк алломалар юрти Ўзбекистонда бўлиб, у ердаги қадимий илм-фан марказларини зиёрат қилиш, ўзбек халқининг ўз юртини гуллаб-яшнатиш борасида олиб бораётган фаолияти билан танишиш ниятим бор.

Ўзбекистонни кўриш — бу менинг 40 йиллик орзуим. Қардош ва қондош ўзбек халқига, унинг илмга чан¬қоқ ёшларига алангали саломларимни йўллайман. Ўзбекистонда кўришгунча...

Манба: “Ўзбекистон овози” газетаси

9 641