ЎзА Ўзбек

12.09.2018 12:49 Чоп этиш версияси

Ноқонуний товар – моддий бойликлар “манзил”га етмади

Ноқонуний товар – моддий бойликлар “манзил”га етмади

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қирғизистон билан чегарада товар моддий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ бир неча ҳолатларга чек қўйилди.

5 нафар шахси номаълум фуқаро томонидан Фарғона тумани Водил қишлоғи йўналишида давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда қўшни Қирғизистондан Ўзбекистон Республикасига 120 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини олиб ўтиш вақтида қўлга олинди. Фуқаро Т.Обидовга тегишли бўлган автомашинада 558 дона аёллар сумкаси, 394 дона аёллар кўйлаги, 168 дона аёллар қишки кийим-кечаги, 72 дона аёллар кофтаси, 20 дона аёллар футболкаси борлиги аниқланди.

3215e582-a6bf-4cb5-abfa-0a680fd486b3.jpg

Лоғон қишлоғилик Сарвар Жўраев ҳамда 6 нафар шахси номаълум фуқаролар эса ўзбек-қирғиз чегараси орқали Фарғона вилоятига ҳудудига 74 дона телевизорларни ноқонуний олиб ўтиш вақтида қўлга олинди. Шунингдек, мазкур туманнинг Юқори Водил қишлоғида яшовчи А.Ўктамов битта қопда 50 миллион сўмлик аёллар лаб бўёғини чегарадан ноқонуний олиб ўтиш вақтида ушланди.

Жорий йилнинг 7 сентбярь куни Фарғона тумани Гулшан қишлоғи йуналишида давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда қўшни давлатдан Фарғона вилояти ҳудудига шахси номаълум фуқаролар томонидан 100 қутида 14 миллион 985 минг сўмлик “Беломор” номли тамаки маҳсулотларини олиб ўтиш вақтида қўлга олинди.

М.Сулаймонов, ЎзА
3 534