Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2018 13:19 Чоп этиш версияси

Нимага шунча дарахт экилса ҳам, кўпаймайди? Бу йил ундай бўлмайди!

Нимага шунча дарахт экилса ҳам, кўпаймайди? Бу йил ундай бўлмайди! Ҳар йили умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, республика миқёсида жуда кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилади, аммо кўпаймайди. Нимага?

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондидан маълум қилинишича, аксарият дарахтлар қаровсизлик оқибатида нобуд бўлмоқда. Яна бир камчилик эса дарахтлар экиладиган жойлар нотўғри танланади, сув таъминоти оғир бўлган ерларга сув кўп истеъмол қиладиган дарахт турлари экилиш ҳолатлари ҳам бор. Натижада, амалга оширган ишларда ҳеч қандай самара бўлмаяпти.

Ушбу камчиликалар такрорланмаслиги учун фонд томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш бўйича маҳалла фаоллари орқали кенг жамоатчиликка етказилиб, мазкур ҳолатларга нисбатан эътиборсиз, бефарқ бўлмасликлари юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари ташкил этилади ҳамда экиладиган дарахт кўчатларини агроном ва мутахассислар тавсиялари асосида экилишига алоҳида эътибор қаратилади.

ЎзА
8 209