Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 22:46 Чоп этиш версияси

Ниҳолда тўртта ажримнинг олди олинди


№ 28 Нихол.jpg

Фахриддин БАҲРОМОВ,
“Ниҳол” МФЙ раиси:


– Маҳалламиз пойтахтимиздаги энг ёш маҳаллалардан ҳисобланади. 2000 йилда уй-жойлар қурила бошланган ҳудудимиз 2007 йилдан шу ном билан атала бошланди. Янги қурилаётган ҳовлилар, кўп қаватли уйлар ёш оилалар учун мустақил ҳаёт бошланиши тимсоли ҳамдир.

Бугунги ёшлар жуда интилувчан, ташаббускор, салоҳияти юксак. Аммо баъзилари шошқалоқ ҳам. Ўйлаб-ўйламай хулоса чиқаради. Оила муқаддаслигини, миллий менталитетимизга хос анъаналаримизнинг мазмунини кўп ҳам англамай қадам ташлайди. Бу эса аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда. Оилалар бузилиб, гўдаклар етим қолишига сабаб бўлмоқда. Ўтган бир йил давомида 4 оила ажралишининг олди олинди. 

Ҳаёт фалсафаси китобларда жамланган. Кўп китоб ўқиган, улардаги маънони уққан фарзанд ҳеч қачон ножоиз ҳаракат қилмайди. Шу мақсадда маҳалламиз биноси ёнида кичик кутубхона қурдик. Ҳозирда бу кутубхона маҳалла аҳлининг севимли масканига айланган. Келгусида кутубхонамизни кенгайтиришни режалаштирганмиз. Ишонамизки, бу ерда бугунги кунга шукрона, эртанги кунга катта ишонч билан боқаётган ўғил-қизлар жам бўлади.

ЎзА
2 617