Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.06.2018 17:37 Чоп этиш версияси

Навоийда яшовчи 5 нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Навоийда яшовчи 5 нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди Президентимиз фармонига мувофиқ, Навоий вилоятида яшовчи 5 нафар юртдошимиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган Тоҳир Тошоев 1962 йили Тожикистон Республикаси Ёвон туманида туғилган. 25 йилдан буён Навоийда яшаб, "Навоийазот" акциядорлик жамиятида ишлаб келмоқда.

– Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлиб қолади, – дейди Тоҳир ака. – Чунки, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиндим. Бунинг учун Президентимиздан миннатдорман. Фуқаролигим йўқлиги сабаб бир қатор ҳуқуқлардан маҳрум эдим. Мана энди орзуларим ушалди.

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига қарашли 2-гидрометаллургия заводи ишчиси, зарафшонлик Камолиддин Маматқулов ҳам юксак бағрикенгликдан баҳраманд бўлди.

5.JPG

– Қанчалар бахтиёр эканимни сўз билан ифодалаш қийин, – дейди К.Маматқулов. – Бу ҳис-ҳаяжонларга бой дамларни 22 йил кутдим. Андижон вилояти, Пахтаобод туманида туғилганман, 5 нафар фарзандим бор. Паспорт– ғурур-ифтихор рамзи, мен узоқ йиллар мана шу ғурурдан бебаҳра яшадим. Энди бари бошқача – қўлимда кўзни яшнатувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканимни тасдиқловчи ҳужжат бор. У менинг ғурурим, ифтихоримдир. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига беҳад миннатдорлик билдираман.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
5 247