Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.01.2018 15:16 Чоп этиш версияси

Навоийда ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган 4 қаватли хизмат уйи фойдаланишга топширилди

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони вазифасини бажарувчи А.Саидов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари тинчлигимиз, халқимиз бирдамлиги самараси эканини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 30 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори асосида сифатли бунёд этилган янги уйларда ҳарбийларнинг оиласи хотиржамлигини ўйлаб яратилган имкониятлар юрт тинчлиги учун хизмат қилишда муҳим омилдир.

Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган Акбар Нуфтиев оиласига уч хонали хонадон калити топширилди.

– Бугун биз, ҳарбий хизматчиларга барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда, – дейди А.Нуфтиев. – Бизга берилган уйда ҳам оиламиз билан бахтиёр яшаш учун барча шароит муҳайё. Бундай юксак эътиборга жавобан янада фидокорона хизмат қилишга, фарзандларимизни Ватанга содиқ, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ваъда бераман.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
6 607