Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 13:56 Чоп этиш версияси

“Навоий ворислари” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” ва вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган кўрик-танлов буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарлари мазмун-моҳиятини ёш авлод онгу шуурига чуқур сингдириш, буюк аждодимизнинг маънавий меросини кенг оммалаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

Танловда ўқувчилар энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаш каби шартлар бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Навбаҳор туманидаги 34-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Маржона Нодирқулова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўринга Навоий шаҳридаги 8-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Қувончбек Ғайбуллаев, учинчи ўринга Хатирчи туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Моҳинур Қувондиқова сазовор бўлди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
4 966






Все о погоде - Pogoda.uz