Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2017 18:48 Чоп этиш версияси

Намунали милиция таянч пунктлари

Намунали милиция таянч пунктлари Қаршида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Милиция таянч пунктлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги иш тажрибасини оммалаштириш ва рағбатлантиришда мазкур кўрик-танлов муҳим аҳамият касб этмоқда.

Танлов ғолибларини аниқлашда милиция таянч пунктларининг хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, профилактика инспекторларининг маҳалла фуқаролар йиғини ва аҳоли билан ҳамкорлиги, билим ва тажрибаси, вояга етмаганлар билан ишлаш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

14 милиция таянч пункти иштирок этган танловда Қарши шаҳрининг “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-милиция таянч пункти биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат босқичига йўлланма олди.

Кейинги ўринларга Шаҳрисабз тумани “Қозигузар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 116- ва Касби тумани “Қамаши” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 238-милиция таянч пунктлари сазовор бўлди. Танловда турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 151






Все о погоде - Pogoda.uz