Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 14:54 Чоп этиш версияси

Наманганда “Ёшлар поезди”

Наманганда “Ёшлар поезди” Наманган вилояти шаҳар ва қишлоқларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси бўлиб ўтмоқда.

“Ёшлар поезди”га ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ходимлари, журналистлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари ва “Камалак” болалар ташкилоти сардорлари жалб этилган.

Давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлардан ташқари чекка қишлоқлардаги таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ва касалхоналарга китоблар совға қилинмоқда. Етим болалар, имконияти чекланган, шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига совғалар топширилмоқда, тажрибали шифокорлар жалб қилинган ҳолда бепул тиббий кўриклар ташкил этилаётир.

Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган учрашув ва “Китоб — ҳаёт хазинаси” акцияси туман ёшлари ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.Туманнинг Бураматут қишлоғидаги сўлим боғда уюшмаган ёшлар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда иштирок этган 250 нафардан зиёд йигит-қиз ўзларини ўйлантираётган муаммоларни ҳақида гапирди. 20 дан ортиқ мурожаатнинг асосий қисми мутасаддилар иштирокида шу ернинг ўзида ҳал этилди.

–Чеварликдан сабоқ олганман, - дейди тўрақўрғонлик Рухсора Аҳмадалиева. – Бироқ, ишлай, десам қишлоқда бундай корхона йўқ. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўяй,десам, тикув дастгоҳи, хомашё учун сармоя етишмайди. Бугунги мулоқотда менга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ёрдам беришини айтишди. Бундан жуда хурсандман, ўзимга ишонч пайдо бўлди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 487






Все о погоде - Pogoda.uz