Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 17:52 Чоп этиш версияси

Наманганда «Ёш ҳунарманд – анъаналар давомчиси» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Наманганда «Ёш ҳунарманд – анъаналар давомчиси» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши, «Ҳунарманд» уюшмаси вилоят бўлими, халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ёшларни ҳунар ўрганишга кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадига қаратилган.

6.jpg

8.jpg

11.jpg

Танловда 200 дан зиёд ёш ҳунарманд 13 йўналишда ўз салоҳиятини намойиш этди. Маҳорати юксак баҳоланган 36 нафар иштирокчи танлов ғолиби бўлди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
10 929