ЎзА Ўзбек

01.09.2018 10:58 Чоп этиш версияси

Наманганда янги оилавий поликлиника иш бошлади

Наманганда янги оилавий поликлиника иш бошлади
Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Наманган шаҳрида 14-оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Саккиз ой муқаддам қурилишига пойдевор қўйилган мазкур тиббиёт муассасаси “Наманган давр қурилиш” МЧЖ бунёдкорлари томонидан барпо этилди. Қурилиш ишларига 4 миллиард 814 миллион сўм бюджет маблағи сарфланди. 

Уч қаватли шифо маскани 250 қатновга мўлжалланган. Тиббий хизмат ва муолажалар замонавий тиббий ускуналар ёрдамида бажарилади. Шу кунларда муассасага “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 152 минг АҚШ доллари қийматидаги янги тиббий асбоб-ускуналар келтирилади. 

9.jpg

Муассаса “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланган бўлиб, у автоматлаштирилган ҳолда рўйхатга олиш, фуқароларнинг ягона электрон тиббий картасини юритиш, онлайн тарзда шифокор қабулига ёзилиш имконини беради. 

Ҳудуддаги 32 минг аҳолига қарийб 100 нафар малакали шифокор ва ҳамшира тиббий хизмат кўрсатади.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 979