Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 15:38 Чоп этиш версияси

Наманганда “Энг намунали оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, “Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ўтказилган танловда 11 оила таништирув, тезкор савол-жавоб ва “Оила мустаҳкамлиги – юрт тинчлиги” мавзусида видеоролик тайёрлаш шартлари асосида билими ва ҳаётий тажрибаcини синовдан ўтказди.

Оиладаги маънавий муҳитни ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат асосида шакллантириш, фарзандларни гўзал ахлоқ, жисмоний ва руҳий уйғунликда камолга етказиш, эр-хотин, қайнона-келин, қўни-қўшничилик муносабатлари, қадриятларни эъзозлаш, мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги эзгу ишларни тарғиб этиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Уйчи туманидан Марғуба ва Юсуфжон Сиддиқовлар оиласи ғолиб деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мингбулоқ туманидан Мавлуда ва Бахтиёр Абдуназаровлар оиласи иккинчи, Наманган шаҳридан Фарида ва Эркинжон Азизовлар оиласи учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, “Файзли оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила”, “Меҳрибон қайнона”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Ибратли келин”, “Ташаббускор оила” номинациялари бўйича совриндорлар аниқланди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
1 668






Все о погоде - Pogoda.uz