Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 15:33 Чоп этиш версияси

Наманганда ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган мусобақада иштирокчилар 10 метрлик масофадан тик турган ҳолда нишонни уриш бўйича маҳоратини синовдан ўтказди.

Ташкилот раҳбарлари ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон Республикаси товар, хом-ашё биржаси вилоят бўлими раҳбари А.Мирзаев биринчи ўринни эгаллади. 2-ўринга вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Болтабоев, 3-ўринга вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Н.Қўчқоров сазовор бўлди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари ва туман ҳокимлари ўртасидаги мусобақада вилоят ҳокими ўринбосари П.Маткаримов биринчи, Учқўрғон тумани ҳокими А.Ваҳобов иккинчи, Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов учинчи ўринни қўлга киритди.

"Ватанпарвар" ташкилоти раҳбарлари ўртасида Наманган автомобиль мактаби бошлиғи Ҳ.Жўраев, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази бошлиғи В.Иброҳимов, Норин тумани ўқув спорт техника клуби раҳбари М.Муродов ғолиб бўлди.

Ғолибларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
9 417