Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 13:00 Чоп этиш версияси

Наманганда 144 киши ишга йўлланма олди

Наманганда 144 киши ишга йўлланма олди Наманган шаҳридаги вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси, халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат бозорида 100 дан зиёд хўжалик юритувчи субъект ўзида мавжуд 1 минг 450 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

2.jpg

6.jpg

Ярмаркага шаҳар ва туман бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 450 га яқин уюшмаган ёшлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилди.

Тадбирда 144 нафар йигит-қиз иқтисодий-ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга ишлаш учун йўлланма олди. Иштирокчиларга меҳнат, ижтимоий муҳофаза масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
1 624






Все о погоде - Pogoda.uz