Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 16:49 Чоп этиш версияси

Нафосат гулшанига айланган кеча

Нафосат гулшанига айланган кеча
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан назм ва наво кечаси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур нафосат байрамига нуроний отахон ва онахонлар, шеърият, мусиқа мухлислари, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар таклиф этилди. 

Миллий меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни буюк аждодларимизга муносиб инсонлар этиб камолга етказиш, китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар тобора кенг қулоч ёймоқда. 

15.JPG

Алишер Навоий ижоди ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда эзгулик, ватанпарварлик, юртга садоқат каби туйғуларни мустаҳкам қарор топтиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Шоир ижоди, унда тараннум этилган инсонпарвар ғоялар асрлар оша бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмай келмоқда. Айни пайтда шоир ғазал ва рубоийлари мусиқийлиги, оҳангдорлиги, жозибаси, теран маъноси, юксак бадиияти билан дунё олимлари, мусиқашунослари, адабиётшуносларининг эътиборини ҳамон жалб этиб келмоқда.

17.JPG

Мумтоз адабиётимизнинг яна бир йирик намояндаси Бобур наинки беназир шоир, балки тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда сифатида жаҳонда ном қозонган. Бобур ғазаллари унинг нечоғли юксак тафаккур, гўзал қалб, айни дамда нозик дид соҳиби эканидан далолат беради. Ўзи туғилиб ўсган заминга, одамларга, борлиқ-табиатга чексиз меҳр ва эҳтиром, эзгуликка чорлов унинг ижодида устувор ўрин тутгани боис ёш авлод тарбиясида улкан аҳамият касб этади. 

Кечада Навоий ва Бобур ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилди. Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокида мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
8 111