Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 12:17 Чоп этиш версияси

Ўн учинчи автоулов Деновда олиб қочилди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшайдиган Х.А. тунги соат 22.00 да Сурхондиёр маҳалласи ҳудудидаги “Орол” ошхонаси олдидан “Матиз” русумли давлат рақами 75 N 801 HA бўлган автомашинани олиб қочади. Намозгоҳ маҳалласида яшайдиган Э.Эрмўминов ошхона олдидаги енгил автомобиль бир зумда ғойиб бўлганидан ажабланиб, онаси О.Ортиқовага тегишли мазкур автоулов олиб қочилгани ҳақида дарҳол туман ички ишлар бўлимига хабар берди. Вилоят бўйича эълон қилинган “тўсиб ушлаш” тадбири туфайли муқаддам ана шундай қилмиши учун судланган Х.А. узоққа қочиб кета олмади. Иккинчи марта автомашина олиб қочишга уринган 26 ёшли йигитнинг бу сафар ҳам "омади" келмади. Далилий ашё билан қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида транспорт воситасини ўғрилаш бўйича 1, олиб қочиш билан боғлиқ 13 жиноят содир этилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида уларнинг барчаси фош этилган.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
1 467






Все о погоде - Pogoda.uz