Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.09.2017 16:33 Чоп этиш версияси

"My First President" деб номланган инглиз тилидаги иншолар тўпламининг тақдимоти муносабати билан тадбир ўтказилди

"My First President"  деб номланган инглиз тилидаги иншолар тўпламининг тақдимоти муносабати билан тадбир ўтказилди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида мамлакатимиз Биринчи Президенти хотирасини ёд этиш ҳамда "My First President" – "Менинг Биринчи Президентим" деб номланган инглиз тилидаги иншолар тўпламининг тақдимоти муносабати билан тадбир ўтказилди.

Университет ректори Ғ.Раҳимов, Биринчи Президентимизнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва бошқалар Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларини ёдга олди. Мустақиллигимиз меъмори Биринчи Президентимизнинг фидойилик, ватанпарварлик, адолатпарварлик, самимийлик, меҳрибонлик каби олижаноб фазилатлари барчамиз, айниқса, ёшлар учун ёрқин ибрат намунаси экани таъкидланди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган "My First President" инглиз тилидаги иншолар танловида мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари талабалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этди. Танлов комиссияси томонидан 500 дан зиёд иншо кўриб чиқилиб, уларнинг 36 таси тўпламга киритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди, “Биринчи Президент ва ёшлар” деб номланган видеоролик намойиш этилди.

Танлов ғолибларига диплом ва совғалар топширилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 418






Все о погоде - Pogoda.uz