ЎзА Ўзбек

03.08.2018 19:33 Чоп этиш версияси

Мустаҳкам оила – жамият таянчи

Мустаҳкам оила – жамият таянчи
Пойтахтимизда шу мавзуда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги, Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирга соҳа ходимлари, уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминловчи омилдир. Шу боис оилани асраш, уни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлигини таъминлаш масаласи доимий эътиборда бўлиб келган. Оилалар мустаҳкам бўлса, жамият ҳам мустаҳкам бўлади ва барқарор ривожланади.

Юртимизда оилага жамиятнинг асосий негизи сифатида қараб, соғлом оила муҳитини яратиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳаёт ҳамиша ҳам бирдек давом этмайди. Бунда ҳаётнинг синовлари, оғир-енгилини бирдек қабул қилиш ва оила қўрғонини асраб қолиш муҳимдир.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Ажралишларнинг олдини олиш, фарзандларнинг оилада тўла-тўкис улғайиши, уларнинг таълим-тарбияси борасида фикрлашилди.

Б.Мелиқулова, ЎзА
12 267