Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 20:16 Чоп этиш версияси

Мустақиллик йилларида виждон ва эътиқод эркинлиги соҳасида эришилган ютуқлар

Миллий матбуот марказида шу мавзуда матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари масъуллари, диний конфессиялар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва журналистлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов ва бошқалар мамлакатимизда буюк аллома ва мутафаккирларимиз меросини ўрганиш, ислом таълимотининг турли йўналишларида чуқур илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилиб, 16 диний конфессияга мансуб 2 минг 241 диний ташкилот, жумладан, Тошкент ислом институти, 9 ўрта махсус ислом билим юрти, православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий, Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасаси улар сафига келиб қўшилди.

Анжуманда диний таълим тизимидаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Эндиликда мамлакатимизнинг диний йўналишдаги таълим муассасалари битирувчилари дипломлари давлат таълим ҳужжати сифатида эътироф этилади. Шунингдек, шу йўналишдаги олий ўқув юртларига мақсадли қабул режалари киритилмоқда. Ислом академиясини ташкил этиш бўйича ҳам мутасадди ташкилотлар ўз таклифларини ишлаб чиққан.

Анжуманда таҳдидларга қарши курашиш мақсадида тизимли медиа чоралар ҳам ишлаб чиқилгани, улар амалиётда қўлланилаётгани ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ёшларни илм ва ҳунар эгаллашга чорловчи, уларни мутаассиб ғоялардан ҳимоя қилишни кўзлаган чиқишлар қилинмоқда. Интернет тармоғида ёшларимизнинг мамлакатимиздаги диний йўналишдаги таълим муассасаларида ўтказилаётган машғулотларни онлайн кузатиб бориш имконияти ҳам яратилган.

Анжуман доирасида мамлакатимизда чоп этилган диний йўналишдаги китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 840






Все о погоде - Pogoda.uz