Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 12:36 Чоп этиш версияси

Мустақиллик меъморига эҳтиром

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда учрашувлар, давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тошкент маданият коллежида ўтказилган тадбирда буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг Ватанимиз тараққиётидаги улкан ҳиссаси, у киши бошлаган эзгу ишлар ёш авлоднинг порлоқ келажаги йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Биринчи Президентимизнинг таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратган алоҳида эътибори бугун ёшларнинг истеъдод ва иқтидорини, интеллектуал салоҳиятини оширишда катта имкониятлар эшигини очмоқда.

Коллежда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур қарори ижроси асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мустақиллик меъмори Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган маънавият соатлари ташкил этилди.

– Уч кун давом этган тадбирлар доирасида ўқувчиларимиз буюк Йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган демократик давлатга айлантиргани хусусида маърузалар тинглади, – дейди коллежнинг маънавият бўлими ходими Сурайё Икромова. – Бундан ташқари, иншолар кўрик-танлови ўтказилди. Ёшларимиз бу тадбирларда жуда фаол қатнашиб, Биринчи Президентимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиромини намоён этди.

Тадбирда Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм ва видеоролик намойиш этилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
1 539






Все о погоде - Pogoda.uz