ЎзА Ўзбек

05.09.2018 18:39 Чоп этиш версияси

"Мустақиллик дарси"да ҳоким иштирок этди

"Мустақиллик дарси"да ҳоким иштирок этди Самарқанд вилоятидаги таълим муассасаларида ҳам янги – 2018/2019 ўқув йили “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

Янги ўқув йилининг бошланиши ва "Мустақиллик дарслари"да вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.

3.JPG

Янги ўқув йилида вилоятдаги 1 минг 200 умумтаълим мактабида 683 минг нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Жумладан, 78 минг нафар бола илк бор мактаб остонасига қадам қўйди. Уларга ўқув қуролларидан иборат Президент совғаси топширилди.

Жорий йилги инвестиция дастури ҳамда “Обод қишлоқ“ ва “Обод маҳалла“ дастурлари асосида вилоятдаги 98 мактабда қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Мактабларга 226 номдаги жами 3 миллион 297 минг дона дарсликлар етказиб берилди.

12.JPG

Янги ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 10-синфида ўқишни давом эттирадиган 56 минг 250 нафар, 11-синфида ўқийдиган 30 минг 203 нафар ўқувчига касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган.

Вилоят ҳокими юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари ҳақида гапириб, ўқувчиларга ўқишда муваффақият тилади. Юқори кайфиятда янги ўқув йилини бошлаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг шарафли, айни чоғда юксак масъулиятли ишини эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
5 659