Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 14:50 Чоп этиш версияси

Мустақиллигимиз меъмори

“Туркистон” санъат саройида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси томонидан “Мустақиллик меъмори Ислом Каримов қалбимиз ва юрагимизда” мавзуида тадбир ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори Биринчи Президентимиз номини абадийлаштириш, Ватанимиз ва халқимизга бахшида ҳаёти, серқирра фаолияти ҳақида янада ёрқин тасаввурга эга бўлишга хизмат қилади.

Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Б.Абдуллаев ва бошқалар мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримовнинг халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлидаги жасорати ва матонатини алоҳида қайд этиб, давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги кенг кўламли фаолияти, амалга оширган улуғвор ишларини ёдга олди.

Юртимизда ёшларга яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг жаҳон ареналарида қўлга киритаётган ютуқлари, мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳудудий яхлитлиги ҳамда чегараларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган улкан ишлар бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.

– Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели” мамлакатимизнинг давлат сифатида шаклланиши ва ривожланишида асосий тамал тоши бўлди, – дейди бошқарма бошлиғи ўринбосари Боймирза Қулжонов. – Биринчи Президентимиз мустақил Ўзбекистонимизнинг асосчиси, уни замонавий тараққий эттириш стратегиясини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолади.

Тадбирда Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
3 623






Все о погоде - Pogoda.uz