Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 17:25 Чоп этиш версияси

Мустақил давлатимиз асосчиси таваллуд санасига бағишланган тадбир ўтказилди

Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд санаси муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Музей директори Х.Файзиев, «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Жумабоев ва бошқалар мустақил давлатимизнинг асосчиси Ислом Каримовнинг эл-юртимиз равнақи, она Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлидаги буюк хизматлари унутилмас эканлигини таъкидлади.

– Биринчи Президентимиз биз, ёшларга отадек ғамхўр ва меҳрибон эди, – дейди Тошкент давлат юридик университети талабаси Муҳриддин Шамсиддинов. – Ёшлар масаласини давлат сиёсати даражасига кўтариб, уларнинг комил ва баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилди. Имзолаган илк қонунларидан бири ҳам ёшларга оид бўлди. Биз у кишига муносиб авлод бўлишга интиламиз.

Тадбирда Ислом Каримовнинг машаққатли ва сермазмун фаолияти, ҳаёти ва юксак инсоний фазилатлари ҳамда мамлакатимизда олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар жамиятимизни ривожланиш босқичига олиб чиққани хусусида сўз юритилди.

Биринчи Президентимиз фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм ва видеолавҳалар намойиш этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 281






Все о погоде - Pogoda.uz