Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.05.2018 18:52 Чоп этиш версияси

“Мумтоз” тўйхонаси ҳам бузилади, фақат...

“Мумтоз” тўйхонаси ҳам бузилади, фақат... Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров Тошкентдаги бузилиши кутилаётган айрим йирик объектлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, биз халқ орасида муҳокамаларга кўп бора сабаб бўлган “Мумтоз” тўйхонасининг тақдири тўғрисида ҳам сўрадик.

Туман ҳокимининг хабар беришича, “Мумтоз” тўйхонаси бузилиши режада бор. Аммо бу яқин йилларда амалга ошмайди, 3-4 йилдан сўнг тўйхона жойи текисланиши лозим. Белигиланган дастур режасига кўра, ана шу тантаналар маскани жойлашган манзилдан айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган “Сузук ота” мақбараси кўриниб туриши лозим.

photo5445145536731654623.jpg

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг нисбатан қиммат ва обрўли тўйхоналари сафига кирадиган “Мумтоз” тўйхонасида яқинда Шайхонтоҳур тумани бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи ҳам ўтказилган эди. 

Шайхонтоҳур тумани ижтимоий ҳаётига оид маълумотларни беришда давом этамиз бизни кузатиб боринг.

Анора Содиқова, ЎзА
18 723