Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.11.2017 10:53 Чоп этиш версияси

Мулоқотни ривожлантиришда Омбудсманнинг роли

Қаршида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда Омбудсманнинг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси доирасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга эътибор янада кучайтирилгани таъкидланди.

– Тадбир Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар билан янада аҳамиятли бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродилла Нормуродов. – Қайд этилганидек, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Конституциявий судга таклифлар киритиш, суд мажлисларида иштирок этиш ва ушбу мажлислар чоғида кўрилаётган масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш ҳуқуқи берилди. Бу мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда, шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган давлат ва жамоат ташкилотларининг самарали ҳамкорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, кам таъминланган оилалар ва қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

“Омбудсман тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунчилик ва давлат дастурлари ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар ролини кучайтириш” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида Омбудсманнинг вилоят жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, журналистлар ҳамда аҳоли билан юзма-юз мулоқоти ташкил этилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
2 554






Все о погоде - Pogoda.uz