Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 17:19 Чоп этиш версияси

«Адолат» СДП туман кенгашлари томонидан мурожаатларга ечим топилмоқда

Андижонда “Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг ишончли йўли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, ҳуқуқшунослар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда халқ билан мулоқот тизимини такомиллаштириш, жамиятда мавжуд муаммоларни ўрганиш, ечимини топиш ва бартараф этишда партия фаоллари, депутатлик гуруҳлари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Адолат” қабулхонаси” фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Бугунги кун талаби фаолиятимизни тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли мурожаатларига адолат ва ҳозиржавоблик билан ёндашишни тақозо этмоқда, – дейди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси П.Асханов. – Бу барча бўғиндаги партия ташкилотлари, фаоллари ва депутатларимиз зиммасига катта масъулият юклайди.

Тадбирда жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда партиянинг Андижон, Асака ва Избоскан туманлари кенгашлари томонидан муайян ишлар амалга оширилгани, мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топгани таъкидланди. Туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Адолат” қабулхонаси” фаолияти самарадорлигини ошириш, қабул қилинаётган янги қонунлар, Президентимизнинг фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимини юксалтиришга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 630






Все о погоде - Pogoda.uz