Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

31.08.2017 15:22 Чоп этиш версияси

Мукофот муборак, Қурбонхол момо!

Мукофот муборак, Қурбонхол момо! Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 26 августдаги фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлар орасида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Пулҳоким маҳалласида яшаётган 105 ёшли Қурбонхол момо Чоршанбиева ҳам бор.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов Қурбонхол момо хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан онахонга давлатимизнинг юксак мукофоти – “Шуҳрат” медалини топширди.

Қурбонхол момо Чоршанбиеванинг ҳаёти оғир ва машаққатли даврларга тўғри келди. Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги қийинчиликларни бошдан кечирди. Ўша оғир йилларда турмуш ўртоғи вафот этди. Бир ўғил, бир қизни ёлғиз катта қилди. Аёл боши билан ҳамма ишни қилди. Ғалла ўриб, бошоқ терди. Умрининг 80 йилдан ортиқ даврини ёруғ кунлар, тўкин ва фаровон ҳаётни орзу қилиб ўтказди.

– Яратганга шукр, мана шундай обод ва осойишта кунларни кўриш насиб этди, – дейди Қурбонхол момо. – Бундай нурли кунларни кутавериб сочларим оқарди, белдан қувватим, кўздан нурим кетди. Лекин кейинги чорак асрда, кексалик даврида гўё ёшаргандек бўлдим. Ёшим бир жойга бориб қолган бўлса ҳам, мустақиллик туфайли ҳаётим ўзгарди. Бугун невара-чевараларим учун қишлоғимизда барча шароит борлигидан қувонаман. Уларнинг ҳеч қийинчиликларсиз турмуш кечираётганидан фахрланаман. Илоҳим, юртимиз тинч ва бундан-да обод, фаровон бўлсин!

Тадбирда Қурбонхол момога байрам совғалари топширилди.

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
2 335






Все о погоде - Pogoda.uz