Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 10:32 Чоп этиш версияси

Мудофаа вазирлигига қарашли автотранспорт воситаларининг рақамлари ўзгаради

Мудофаа вазирлигига қарашли автотранспорт воситаларининг рақамлари ўзгаради
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратига қарашли хизмат машиналарига янги турдаги автомобиль рақамларини ўрнатиш бошланди.

Ушбу рақамлар Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБга қарашли “Ўзавтомотобелги” ДУК билан келишган ҳолда жорий этилмоқда.

Янги автомобиль рақамининг аввалгисидан фарқи – у эндиликда оқ фонда ва тўртта рақам кетма-кетлигидан иборат бўлади.

Масалан, “01 0047 МV” автомобиль рақамидаги 01 – Тошкент шаҳри ҳудудига тегишли эканлигини, 0047 – тартиб рақамини, МV – Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратининг хизмат автомобили эканлигини билдиради.

2018–2019 йиллар давомида Мудофаа вазирлиги қўшинларига қарашли барча турдаги ҳарбий автотранспорт воситаларига тўртта рақамлар кетма-кетлигидан иборат қора фонддаги автомобиль рақамлари ўрнатилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА
2 576