Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 15:33 Чоп этиш версияси

Муаллимлар элимиз ардоғида

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Ўқитувчи – қалб меъмори” мавзуида қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги филологияга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида партия марказий кенгаши аъзолари, масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, халқ таълими ҳамда олий ва ўрта махсус таълим тизимида меҳнат қилаётган фаол ўқитувчи ва мураббийлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Мамлакатимизда ўқитувчи-мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланди. Таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда ушбу шарафли касб эгаларини моддий ва маънавий рағбатлантириш борасидаги ишлар Халқ демократик партияси мақсад ва вазифалари билан уйғундир.

Партия сайловолди дастурида таълим тизимини ислоҳ этиш, ўқитувчилар ва тарбиячиларга янада кенгроқ имтиёзлар бериш, уларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш вазифалари белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган лойиҳа доирасида партиянинг фаол аъзолари – устоз ва мураббийларга совғалар тақдим этилди.

Шунингдек, таълим соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият юритган ҳамда ҳозирги кунда нафақага чиққан соҳа ходимлари хонадонларига ташриф буюрилиб, байрам совғалари топширилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
4 943






Все о погоде - Pogoda.uz