Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 15:07 Чоп этиш версияси

Республикамиз бўйлаб 2-3 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда

Республикамиз бўйлаб 2-3 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлади, айрим жойларда (ёмғир қорга айланади) кучайиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда.

Республикамиз бўйлаб 2-3 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши: кечаси 5-10 даражагача совуқ, кундузи 2 даражагача совуқ, 3 даража илиқ, шимол бўйлаб кечаси 7-12, кундузи 2-7 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Кечаси 5-10 даражагача совуқ, кундузи 2 даражагача совуқ, 3 даража илиқ бўлган кескин пасайган ҳарорат Ўзбекистон бўйлаб 7 декабргача сақланиб қолади.

1-5 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2000 метр баландликдаги жойларда қор кўчиши хавфи бор.

Об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюртда кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, кечаси кучайиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, баъзи жойларда кучайиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. 2000 метрдан баланд жойларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

ЎзА
2 644






Все о погоде - Pogoda.uz