Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.01.2017 18:19 Чоп этиш версияси

Юксак инсоний фазилатлар камол топадиган мактаб

Юксак инсоний фазилатлар камол топадиган мактаб "Армиямиз ҳозирги кунда нафақат Ватанимиз чегараларини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилмоқда, айни вақтда мустаҳкам ирода ва характер, мустақил фикрлаш қобилияти шаклланадиган, жисмоний чиниқиш ва юксак инсоний фазилатлар камол топадиган ҳақиқий профессионал малака ошириш мактабига айланди".

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида “Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” мавзуида видеомулоқот тарзида ташкил этилган байрам тадбири Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мониторда янграган ана шу сўзлари билан бошланди.

Вилоят ҳокимлиги, Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши вакиллари ҳамда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик иштирок этган тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ўзларининг ҳаёти, ҳарбий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Ота-оналари билан суҳбатлашди.

– Ўғлим Фарғона вилоятида аскарлик бурчини ўтамоқда, – дейди Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Хўжақулова. – Бугун фарзандимиз билан телемулоқот орқали кўришиб, суҳбатлашдик. Ўғлим яхши хизмат қилгани учун бизга фахрий ёрлиқ беришди. Бундан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Фарзандинг ортидан олқиш олиш, яхши гаплар эшитиш ҳаммага насиб этсин. Биз, ота-оналарга мана шундай қувонч бахш этгани, ўғилларимизга барча шароитлар яратиб бераётгани учун давлатимиздан миннатдормиз.

– Ватанимиз ва халқимиз тинчлиги, ота-онам, яқинларим осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшаётганимдан фахрланаман, – дейди фарғоналик оддий аскар У.Абдуллаев. – Ҳарбий хизмат давомида ҳаётга муносабатим ўзгарди, дунёқарашим кенгайди. Жисмонан чиниқдим, тартиб-интизомга ўргандим. Бунинг учун миллий армиямиздан миннатдорман. Муддатли ҳарбий хизматни тамомлагач, Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафида қолиш ва Ватанимга садоқат билан хизмат қилишни давом эттиришга аҳд қилдим.

Санъаткорлар ижросидаги Ватан, она, мардлик ва жасоратни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбирга янада байрамона кайфият бағишлади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
4 080






Все о погоде - Pogoda.uz