Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.11.2017 19:03 Чоп этиш версияси

Миллатлараро ҳамжиҳатлик – тинчлик ва барқарорлик омили

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 майдаги "Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонлари ижроси доирасида "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сўров истиқлол йилларида мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш ҳолати ва тенденциялари, уларнинг ўзгариш суръатига бағишланди.

Сўров натижалари жамиятда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик мамлакатимиз аҳолисига хос хусусият эканини кўрсатди. Сўров иштирокчиларининг аксарияти (99,8 фоиз) ушбу фазилатлар Ўзбекистоннинг бебаҳо бойлиги ва ютуғи, деб ҳисоблайди.

Сўров қатнашчиларининг фикрича, давлатимизнинг миллий ва ижтимоий сиёсати, бағрикенглик, олижаноблик, раҳмдиллик ва хайрихоҳлик каби халқимизга хос азалий хусусиятлар, оддий инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳалардаги барқарор ривожланиш суръатлари жамиятимизда миллатлараро ва фуқаролараро бирдамликни таъминловчи асосий омиллар ҳисобланади.

Тадқиқот фуқароларда Ўзбекистонни ўз жонажон Ватани деб ҳисоблаш устувор аҳамият касб этаётганини кўрсатди. Бунда иштирокчилар (97,9 фоиз) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларга тўла риоя этилаётганини юқори баҳоламоқда.

Шунингдек, жамоатчилик фикрини ўрганиш мониторинги мамлакатимиз аҳолисининг фуқароликка оид масалада ижобий туйғулари барқарор эканини кўрсатди. Аксарият иштирокчилар (89,4 фоиз) Ўзбекистон фуқароси эканидан фахрланади. Бу ёши ва эътиқодидан қатъи назар, барча миллат ва элат вакилларида фуқаролик ва ватанпарварлик туйғулари юксак эканидан далолатдир.

Тадқиқот натижалари жамоатчиликда (83,4 фоиз) мамлакатимизда юритилаётган самарали ва оқилона сиёсат туфайли миллий руҳдаги келишмовчиликларга асос йўқ деган тасаввур устунлик қилишини тасдиқлади. Сўров иштирокчиларининг 80 фоизи жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик муносабатлари келажакда ҳам мустаҳкам сақланиб қолишига ишонади.

Таъкидлаш жоизки, респондентларнинг 90 фоиздан ортиғи аҳоли билан фаол ва очиқ мулоқотнинг янги тизими жорий қилингани ҳамда Президентимизнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилганини жамиятимизда миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминловчи муҳим омиллардан, деб ҳисоблайди.

Умуман олганда, тадқиқот натижалари, сўров иштирокчиларининг 95,1 фоизи мамлакатимизнинг истиқлол йилларида жамиятда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик бўйича эришган ютуқларига юқори баҳо беришини намоён қилди. Президентимизнинг 2017 йил 19 майдаги фармонида мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар юртимиз фуқароларида кўп миллатли катта оила туйғусини янда мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

"Ижтимоий фикр"
жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
материаллари асосида тайёрланди.

Лилия Пак, ЎзА
3 024






Все о погоде - Pogoda.uz