ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

МИБ ходимларининг иш жойига оила аъзолари таклиф этилди

МИБ ходимларининг иш жойига оила аъзолари таклиф этилди

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “МЕНИНГ ОТА-ОНАМ ИШХОНАСИДА БИР КУН” лойиҳаси доирасида МИБда ишловчи бир гуруҳ ходимларнинг оила аъзолари - аёллари, фарзандлари вилоят бошқармасига таклиф этилди. 

Дастлаб Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нодиржон Жафаров тадбир иштирокчиларини қутлади.

Болажонлар бошқарманинг кутубхонаси билан яқиндан танишиб, “Болалар бурчаги“дан ўқиш учун китоблар олишди.

photo5341300339980217233.jpg

Тадбир давомида интерактив ўйинлар, интеллектуал викториналар ташкил этилди. Викторина ғолибларига бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ўз ота-оналарининг касбларига ҳурмат ҳиссини сингдириш тадбирнинг асосий муҳим мақсадларидан бири бўлди. 


1 190
ЎзА