ЎзА Ўзбек

01.04.2019 Чоп этиш версияси

МИБ директори Қорақалпоғистонда сайёр қабул ўтказди

МИБ директори Қорақалпоғистонда сайёр қабул ўтказди
Олдинроқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаев Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида сайёр қабул ўтказмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани 10-мусиқа мактаби биносида Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ ва Шуманай туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти ва тумандаги идоралар мутасаддилари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 11 та фуқаронинг мурожаати эшитилди. Улар асосан табиий газ ва электр энергиясига уланиш, алимент нафақаси ҳамда корхона ва идоралардан иш ҳақини ундириб бериш масалалари билан боғлиқ.

Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Маълумот учун, Бюро директори Б.Қудратходжаев 4 апрелгача Қорақалпоғистон Республикасининг яна 3 та ҳудудида сайёр қабуллар ўтказади.

Ушбу сайёр қабуллар натижаси юзасидан батафсил ахборот бериб борилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси

4 881
ЎзА