ЎзА Ўзбек

22.05.2019 Чоп этиш версияси

МИБ директори Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказди

МИБ директори Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаев Фарғона вилояти аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Бюронинг Учкўприк тумани бўлими биносида Бувайда, Данғара, Бағдод, Бешариқ, Фурқат, Учкўприк, Ўзбекистон туманлари ҳамда Қўқон шаҳар аҳолиси учун сайёр қабулда кўплаб масалалар ўз ечимини топди. Хусусан¸ Учкўприк туманида яшовчи Р.Абдуллаеванинг қарздор томонидан алимент тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаётгани ҳақидаги мурожаати назоратга олиниб, ундирувчига шу куннинг ўзида 12 миллион сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди. Бундан ташқари, фуқаро А.Ғуломовнинг мурожаати бўйича тегишли чоралар кўрилиб, 9,2 миллион сўм ҳақдорлиги қарздордан тўлиқ ундирилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

photo5415839261179095531.jpg

Худди шунингдек, Бюро директори томонидан Бюронинг Фарғона тумани бўлими биносида Олтиариқ, Риштон, Фарғона, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува туманлари ҳамда Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари аҳолиси учун ҳам сайёр қабул ташкил этилди.

Ташкил этилган икки кунлик сайёр қабул давомида жами 19 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилиб, 4 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган, 5 та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича бошқа вилоятларга юборилган. Қолган мурожаатларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

2 277
М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА