ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

"Менинг оролим" акцияси

"Менинг оролим" акцияси

Жиззах вилояти маданият бошқармаси томонидан “Ўрда” экологик истироҳат боғида "Менинг оролим" шиори остида акция ташкил этилди.

Акция доирасида ёшларнинг Орол денгизи мавзусидаги маърузалари тингланди, расмлар кўргазмалари, қонцерт дастурлари намойиш этилди, кўрик-танловлар ўтказилди. Орол фожиаси сабаблари ва оқибатлари тўғрисида видеофильм намойиш этилди.

Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлими эстрада хонандалари ҳамда Фориш тумани 18-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан “Оролим” қўшиғи ижро этилди.

Акция доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон манзаралари” тасвирий санъат кўргазмасида вилоятдаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўзлари чизган расмлари билан иштирок этди.

Болаларнинг “Менинг оролим” ҳамда “Ўзбекистон манзаралари” мавзусида чизган расмлари махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, 20 ўқувчи вилоят маданият бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

720
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА