Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 12:15 Чоп этиш версияси

Mексикада самолёт ҳалокати юз берди

Mексикада самолёт ҳалокати юз берди

“31 июль куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Гваделупе халқаро аэропортидан Мехико шаҳрига парвозга шайланган самолёт ҳавога кўтарилиши биланоқ, портлаш оқибатида аэропорт яқинида ҳалокатга учради.  Бахтсиз ҳодисада қурбонлар аниқланмаган
”, деб хабар бермоқда ВВС.

Ҳукумат ҳуқуқ-тартибот органларининг берган маълумотларига кура, ҳалокат содир бўлганда самолёт бортида 97 нафар йўловчи, шунингдек, 4 нафар экипаж аъзоси бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида турли даражада жароҳатланган 37 киши зудлик билан шифохонага етказилган. Ҳозирда жабрланганларнинг 2 нафарининг аҳволи оғирлашган.

Бахтсиз ҳодисага ноқулай об-ҳаво шароити, яъни самолёт парвози пайтида ёғаётган ёмғир сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

ЎзА
7 010