ЎзА Ўзбек

08.05.2018 09:00 Чоп этиш версияси

Майли, Ватан посбони бўлсин

Майли, Ватан посбони бўлсин Андижон вилояти Асака тумани Баҳрин қишлоғида яшовчи Акбаржон ота Тожибоев Пенза шаҳри учун бўлган жангни ҳеч қачон унутмайди. Фашистлар истеҳкомига ҳужум чоғида визиллаб учаётган ўқлар ёмғири остида қолди. Кўзини очганида оқ халатига қон сачраган шифокорни кўрди. Ярадор йигитни госпиталда узоқ даволадилар...

Тақдирида бор экан, туғилиб ўсган қишлоғига қайтиш насиб қилди. Асакада ҳам барчанинг бошига тушган ташвиш – жамоа хўжаликларини тиклаш, халқнинг қорнини тўйғазиш зарур эди. Ярадорман, тузалиб олай, ҳозирча ишга ярамайман, дейишни ўзи учун уят деб билди. Хўжаликда жанггоҳдан қайтмаганлар учун ҳам жонини жабборга бериб ишлади.

...Чевараси "Мен аскар бўламан", деб қолди. Акбаржон ота синовчан тикилди: "Майли, Ватан посбони бўлсин. У тинчликни, осойишталикни қўриқламоқчи, кўз тегмасин. Қонида бор-да!"...

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
5 731