ЎзА Ўзбек

08.08.2018 19:17 Чоп этиш версияси

“Matiz” эгасига етказилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони”га Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилувчи З.Худойназаровдан Юнусобод туманидаги “Ҳумо” МЧЖнинг автосалонидан тўлов қилган “Matiz” автомашинасини ўз вақтида ололмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат Юнусобод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилди. Ўрганишда “Ҳумо” МЧЖнинг автосалони раҳбариятига қонун доирасида тушунтириш берилди. Бунинг натижасида истеъмолчига “Matiz” автомобили етказиб берилишига эришилди.

ЎзА
11 430