Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 20:22 Чоп этиш версияси

Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, яна тўртта автомобилни шикастлади

Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, яна тўртта автомобилни шикастлади
Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 4 март куни соат 20.30ларда Бўз 2-даҳа 6-уй 5-хонада яшовчи, 1987 йилда туғилган Т.Джемалядинов маст ҳолда бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини М.Улуғбек кўчасида ҳайдаб кетаётиб шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ЙПХ катта инспектори, катта лейтенант А.Пўлатовни уриб юборган.

Бу ҳақда душанба куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Бундан ташқари, Т.Джемалядинов ва шу ерда ҳаракатланиб кетаётган С.Юнусов бошқарувидаги «Малибу» русумли ва С.Абдуллаев бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашиналари билан тўқнашув содир этиб, йўл четида тўхтаб турган Э.Жўраев бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада катта лейтенант А.Пўлатовга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 



ЎзА
9 542