Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.10.2017 09:55 Чоп этиш версияси

Масофавий видео ва аудио тиббий маслаҳат тизими қандай ишламоқда?

Соғлиқни сақлаш тизимнинг ҳар бир таркиби тўлиқ ахборот технологиялари билан қамраб олинган бўлиб, улар ёрдамида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда кўплаб янги йўналишлар жорий қилинмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти.

Хусусан, телетиббиёт, видеоконференцияли алоқа ва масофавий таълим базасининг яратилгани беморларнинг замонавий техникалар ёрдамида узоқ масофадан туриб малакали шифокорлар кўригидан ўтиш имконини бермоқда. Ушбу йўналишнинг қулайлиги шундаки, унинг ёрдамида беморлар узоқ масофадан туриб, моддий маблағларини тежаган ҳолда малакали шифокорлардан ўз вақтида касалликлари бўйича сифатли ва ишончли маслаҳат олиш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари, телетиббиёт, видеоконференцияли алоқа ва масофавий таълим базаси ёрдамида соғлиқи сақлаш тизимини янгилаш, уни бозор талабларига монанд мослаштириш, стратегик муҳим топшириқ сифатида янги менежментда замонавий компютер-технологияларидан фойдаланишда ҳам қўллаш мумкин.

Ушбу тизим ягона кўпвазифали тармоқнинг бир қисми бўлиб, масофавий таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлимлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайди.

Яратилган тизимнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида вазирлик марказий аппарат бошлиқлари ва ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда ҳудуддий бўлимлар кундалик иш фаолиятида соғлиқни сақлаш вазирлиги корпаратив портали ёрдамида ва вебкамерлар кўмагида масофавий консултация ва консилиумлар ўтказишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур тизимнинг ижросини қуйи бошқарув органлар раҳбарлари бошқаруви остида ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобидан масофавий бошқарувга дахлдор маълумотлар айирбошлаш бўйича тафтиш қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Ягона кўп вазифали тармоқни яратиш натижасида қуйидагилар эришилади:

– Тезкор алоқа ва видео, аудио, конференция кўринишидаги ҳамкорлик ўсади, шунингдек, вазирликнинг корператив тармоғини ишлатиш билан унинг хавфсизлиги ва конфиденциаллиги таъмиланади.

– Етакчи илмий ва таълимий тиббий олимлар билан видеоконференциялар олиб бориш, соғлиқни сақлаш тизимдаги ташкилотлар билан соҳага дахдор масалалар юзасидан баҳс ва мунозара ўтказиш, вазиятни тезкор таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш имконини беради.

– Аудиовизуал қўллаб-қувватлаш мураккаб клиник масалаларда тезкор қарорлар қабул қилиш, фавқулодда ҳолатларда ёрдам беришни ҳам ўз ичига олади.

– Республикада соҳанинг бошқарув тизимида тезкорликни оширади.

– Қимматли маълумотни соғлиқни сағлаш муассасаларига етиб боришини таъминлайди. Шунингдек, видео, овоз, электрон ҳужжатларини ўз вақтда етиб боришига эришилади.

– Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ўртасида алоқани яхшилаш ҳамда вақтдан самарали фойдаланиш имкониятини беради.