Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 19:52 Чоп этиш версияси

Марказий сайлов комиссиясида учрашув

2017 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов билан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг директори Михаэл Георг Линк бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Комиссия томонидан сайлов қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш йўлида амалга оширилган ишлар ва унинг фаолияти ҳақида сўзлади.

ЕХҲТ ДИИҲБ директори Ўзбекистонда сайлов тизимини янада такомиллаштириш масалаларига, хусусан, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга берилаётган эътиборни юқори баҳолади.

Учрашув чоғида таъкидланганидек, ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистон сайловларида кузатувчилар сифатида 1999 йилдан буён фаол иштирок этиб келмоқда, сайлов тўғрисидаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, сайловларни демократик тамойиллар ва халқаро стандартларга мувофиқ очиқ ва эркин ўтказиш мақсадида ЕХҲТ ДИИҲБнинг таклифлари ҳар томонлама ўрганилиб, инобатга олинмоқда.

Ўзаро муносабатларни давом эттириш, келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказида ҳам ЕХҲТ ДИИҲБ делегациясининг учрашувлари бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси 
Матбуот хизмати       

2 004






Все о погоде - Pogoda.uz